Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона водийси ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари ўртасида ҳамкорлик кенгайтирилади
Қирғизистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Мухамметкалий Абулгазиев бошчилигидаги делегациянинг Андижон вилоятига ташрифи якунлари бўйича икки мамлакат чегарадош вилоятлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланган. Бу ҳақда Қирғизистон ҳукумати аппарати матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳужжат Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари ҳамда Қирғизистоннинг Ўш, Боткен ва Жалолобод вилоятлари раҳбарлари томонидан имзоланган.

Вилоятлар ҳокимлари чегара олди туманларида яшовчи аҳоли учун долзарб бўлган муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида ҳар ойда учрашиб туришга келишиб олган.
Шунингдек, қирғиз-ўзбек ҳамкорлигини ривожлантириш мақсадида ўзбек делегациясининг Қирғизистонга жавоб ташрифи режалаштирилмоқда.
130 кишидан иборат Қирғизистон делегациясининг ташрифи 1 октябрь куни амалга оширилганди.
Чегарадаги «Дўстлик» назорат-ўтказиш пунктида меҳмонларни бош вазир ўринбосари Адҳам Икрамов раҳбарлигидаги делегация тантанали қарши олди.
Делегация вакиллари билан Андижон Давлат университети, темир йўл вокзалининг янги биноси, «Дўстлик уйи», Хўжаобод туманидаги 10-умумтаълим мактабида учрашувлар ўтказилган. Олтинкўл тумани Далварзин маҳалласидаги замонавий русумда қурилган аҳоли турар жойларини кўздан кечириб, Асакадаги GM Uzbekistan автомобиль заводига ташриф буюришди.
Шунингдек, қирғиз миллатига мансуб Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашув ўтказилди.
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси, Ўш ва Боткен вилоятлари ҳокимиятларининг ваколатли вакиллари, Ош мэри, оқсоқоллар ҳамда маданият арбобларидан иборат делегация ҳамда учрашув иштирокчилари учун кун якунида Ўзбекистон санъат усталари ҳамда Қирғизистондан келган санъаткорлар томонидан катта концерт дастури намойиш этилди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026