Якунланиб бораётган 4 октябрь Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.
Тошкентда Hilton меҳмонхонаси фаолиятини бошлаши мумкин

Тошкентда келаси йили бутун дунёга машҳур Hilton бренди остида фаолият юритувчи меҳмонхона пайдо бўлиши мумкин. Бу ҳақда, Sputnik агентлигининг "Ўзбектуризм"даги манбасимаълум қилган.
>>> Батафсил.
Олий таълим вазирлиги тузилмасига ўзгартишлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 23 сентябрдаги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги бошқарув аппаратига киритилган ўзгартишлар тасдиқланди.
>>> Батафсил.
Ёқутистонлик талаба қулоқчинлар туфайли муаллимга ҳужум қилди

Интернет тармоқларида Ёқутистондаги коллежда машғулотлар кетаётган пайтда талабанинг муаллимга ҳужум қилган видеоси кенг тарқалмоқда.
>>> Батафсил.
Россия президенти Остонага келди

Россия президенти Владимир Путин Қозоғистон пойтахти Остонага келди. Путин Остонада Минтақалараро ҳамкорлик форумида иштирок этади. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати маълум қилди.


















