Жаҳон | 16:51 / 09.10.2016
8836
2 дақиқада ўқилади

Туркия бош штаби Сурия шимолида ИШИДнинг 30дан ортиқ жангариси ўлдирилгани ҳақида маълум қилди

© AP Photo/ Ismail Coskun, IHA

Мухолифатдаги Сурия озодлик армияси "Фрот қалқони" амалиёти доирасида ўтган куни ИШИДнинг 14 нафар жангарисини йўқ қилган. Яна 17 нафар жангари Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари самолёти берган авиазарбалар оқибатида йўқ қилинган. Бу ҳақда Туркия Қуролли кучлари бош штаби матбуот хизмати хабар берди.

"Актарин ва Туркмен Бари аҳоли турар жой ҳудудларида СОА жангчилари ИШИДга қарши жанг олиб борди. Жанг давомида 14 жангари йўқ қилинган. СОАнинг йўқотиши 2 аскар, яна 19 киши жароҳатланди. Коалициянинг самолётлари уюштирган ҳужум орқали 17 жангари ўлдирилиб, 1 автомобил ва 3 бино йўқ қилинди", дейилган хабарда.

Туркия армияси 24 август куни ИШИДга қарши амалиётлар ўтказиш мақсадида Сурия шимолига танкларини киритди. Илк жанглардан кейинроқ Жараблус шаҳри эгалланди ва шаҳар назорати мухолифатдаги кучларга топширилди. Кейинчалик Туркиянинг мақсади фақат ИШИДга қарши кураш эмас, Сурия курдларини Фротнинг ғарбий қирғоқларидан суриб ташлаш экани маълум бўлди.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Сурия шимолида қочқинлар учун хавфсиз ҳудуд яратилиши учун 5 минг кв км майдонни жангарилардан тозалаш зарурлиги ҳақида гапирган.

Мавзуга оид