Жаҳон | 18:42 / 23.10.2016
10655
1 дақиқада ўқилади

Араб коалицияси Ямандаги ҳаво амалиётларини қайтадан бошлади

© AP Photo

Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция Яманда ҳаво зарбалари бериш бўйича амалиётларида юзага келган танаффусни узайтирмади.

Яманда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув 20 октябрь кунига ўтар кечаси 72 соат муддатга жорий этилганди.

SABA агентлиги маълумотига кўра, 23 октябрь куни Яманнинг Сано шаҳридаги турли нуқталарга коалиция самолётлари томонидан 9 марта зарбалар берилди.

Саудия қўллаётган Яман ҳукуматининг ТИВ раҳбари Абдулмалик ал-Маҳлафийнинг "Франс Пресс" мухбирига айтишича, сулҳ муддатини узайтириш "фойдасиз" эди.

Бундан олдинроқ, БМТнинг Яман муаммоси бўйича махсус вакили Исмоил Ульд шайх Аҳмад томонларни зиддиятни тўхтатишга чақирган ва ҳудудларга гуманитар ёрдамлар етказиб берилишига шароит яратиб беришни сўраганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид