Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Ҳалабдаги жангарилар кимёвий қурол қўллашди
Суриянинг Ҳалабдаги қуролли кучлари маълумотларига кўра, террорчилар Ҳалабнинг жануби-ғарбида Сурия армияси позициялари ва қуролли кучларига қарата таркибида захарли газ бўлган снарядлар билан ҳужум қилишган. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди.
"Жангарилар бизга ва Асаднинг академияси ҳудудидаги ҳарбийларга қўлда ясалган захарли газ снарядлари билан ҳужум қилишди. Бунда айнан қайси кимёвий модда қўлланганини айтиш ҳозирча қийин", - деди агентликка берган хабарида қуролли кучлар аъзоси.
Бундан аввал мамлакат ҳукумати Ғарбнинг Сурия ҳарбийлари томонидан кимёвий қуролларнинг қўлланилиши борасидаги айбловини инкор қилганди.
БМТ маълумотларига кўра, Сурия ҳукумати ўз ҳудудида камида 3 марта кимёвий ҳужум уюштирган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026