Жамият | 13:01 / 30.10.2016
9113
1 дақиқада ўқилади

Россияда 4,6 магнитудали зилзила содир бўлди

Фото: © Flickr

Россия ФВВ ишчилари 4,6 магнитудали зилзила содир бўлган Кубань ҳудудини кўздан кечиришмоқда. Бу ҳақида Краснодар ўлкаси ФВВ Бош бошқармасининг матбуот хизмати хабарига асосланиб, ТАСС агентлиги маълум қилди. 

"Дастлабки маълумотларга кўра, Туапс ва Апшерон туманлари, Сочи ва Горячий Ключ шаҳарларида ер ости силкиниши қайд этилган", - дея таъкидланди ФВВ хабарида. 

Манбага кўра, зилзила маҳаллий вақт билан соат 08:27да 2 километр чуқурликда қайд қилинган. Зилзила маркази Туапснинг Небуг ва Нефтегорск қишлоқлари ўртасидаги тоғларда бўлган.
 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид