2016 йил 19 октябрь куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Меҳнат вазирлигининг “Ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори имзоланди.
Унга кўра, ўқув машғулотларини ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлашнинг янги миқдорлари тасдиқланди. Мазкур миқдорлар 2016 йил 1 октябрдан бошлаб амалга киритилиши белгилаб қўйилди.
Xushnudbek.uz сайтида Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва илмий тадқиқот муассасаларида, қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида, шунингдек мазкур давлат муассасаларида ташкил этиладиган ўқув курсларида ўқув машғулотлари ўтказганлик учун меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари келтирилган.
Унга кўра, профессор, фан доктори ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг унга тенглаштирилган илмий даражасига эга бўлган шахсларга ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчилар томонидан тўланадиган соатбай ҳақ миқдори 31 минг 472,7 сўмни ташкил қилади. Худди шу тоифадаги ходимлар Олий таълим муассасаларида соатига 35 968,8 сўм, катта илмий ходим-изланувчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасаларида (курслари) тингловчиларидан* 43 463,1 сўмдан, курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ходимлардан** 24 545,1 сўмдан соатбай ҳақ олади.
Ўз навбатида доцент, фан номзоди ёки тегишли мутахассислик бўйича хорижий мамлакатларнинг фалсафа доктори (Ph.D) даражасига ёки унга тенглаштирилган бошқа илмий даражаларга эга бўлган шахслар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида 18 458,4 сўм, олий таълим муассасаларида 22 717,9 сўм, катта илмий ходим-изланувчилар, раҳбар ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича таълим муассасаларида (курслари) 29 817,2 сўм, курслар тингловчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумоти талаб этиладиган лавозимларни эгаллаб турган ходимлардан 14 287,9 сўмдан соатбай ҳақ олади.
Илмий даражага эга бўлмаган шахслар*** соатбай иш ҳақи эса мос равишда 12 662,5 сўм, 16 461,1 сўм, 24 058,7 сўм ва 9 637,5 сўмдан этиб белгиланган.
Умумтаълим мактаблари педагог ходимларига ўтган дарси учун соатбай ҳақ тўлаш миқдорлари қуйидагича:

* олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига машғулотлар ўтказиш учун соатбай иш ҳақи тўлаш шартлари билан жалб этиладиган шахсларга соатбай иш ҳақи миқдори белгиланган миқдорларидан 25 фоизга кўпайтирилади.

















