Саакашвили истеъфога кетиш сабабларини маълум қилди
Украинанинг Одесса вилояти губернатори Михаил Саакашвили истеъфога чиқиши хусусида баёнот бергани хақида аввал хабар қилинган эди. У матбуот брифингида украин мулозимлари томонидан барпо этилган тўсиқларга қарши курашишдан чарчаганини қайд этган. Сиёсатчи Украинанинг ҳозирги раҳбариятини фақат ўз «чўнтакларини қаппайтириш»га уринаётганликда ва «ўз қавмларини кучайтириш» билан овора эканликда айблади.
«Мен истеъфога чиқишга ва курашнинг янги босқичини бошлашга қарор қилдим. Мен қўлимни туширмайман. Мен чарчамайман. Улар мендан қутулишга умид ҳам қилишмасин, буни хаёлларига ҳам келтиришмасин», — деган Саакашвили.
Унинг таъкидлашича, Украинада ҳокимият ўзгариши мамлакатни коррупциядан халос этмаган. Шу боисдан ҳам, у президент Пётр Порошенко ва собиқ давлат раҳбари Виктор Янукович бошқаруви ўртасида жиддий фарқ кўрмаяпти, чунки мулозимлар «аввал ўғирлаганларидек, яна ўғирлашмоқда».
«Порошенко ёки Янукович? Халқни ким ўмаришининг нима фарқи бор? Президент Порошенко Яценюк халақит қилганини айтганди. Биз «Тозалаш учун» ҳаракатини ташкил этдик ва Яценюкдан қутулишга ёрдам бердик. ...Президентнинг ўзи шахсан иккита қабилани қўллаб-қувватлайди. Буларнинг бири 1990-йиллардаги Одесса шаҳри мэри Геннадий Труханов қотилларидан иборат гуруҳ, бошқаси Одесса вилоят кенгаши раиси Анатолий Урбановнинг Измаил қабиласи», — деган сиёсатчи.
Одесса губернатори Украина ИИВ раҳбари Арсен Аваков ҳамда Давлат назорат-тафтиш хизмати раҳбари Роман Насировни “коррупция устунлари” дея айблаган.
Саакашвилининг сўзларига кўра, давлат мулозимларининг даромадлари тўғрисидаги декларациялари унинг «сабр косасини тўлдирган сўнгги томчи» бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Михаил Саакашвили Одесса вилоят маъмуриятига 2015 йил 30 майида раҳбарлик қилишни бошлаган эди. У бу лавозимга Пётр Порошенко тавсияси билан тайинланган эди.
Мавзуга оид
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024
Украина армиясига ёлланган британиялик Россияда асирликка тушди
17:41 / 26.11.2024
«Путин доим ҳужумга тайёр, Трамп – табиатан девелопер». Меркелнинг мемуаридан парчалар
13:20 / 26.11.2024