Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда пул ислоҳоти қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?
Фото: © AP
Ҳиндистон ҳукумати томонидан ўтган ҳафта эълон қилинган валюта ислоҳоти озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги ва нарх-навонинг кўтарилишига олиб келиши мумкин. Ўттар-Прадеш штати транспорт ассоциацияси бош котиби Амаржит Сингх Бакши шундай фикрни билдирмоқда.
9 ноябрда Ҳиндистон яширин иқтисодиёт, коррупция, қалбаки пул ишлаб чиқарувчилар ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш мақсадида 500 ва 1000 рупий номиналидаги пуллар муомаладан олинган эди. Булар мамлакат молия тизимидаги энг йирик пул бирликларидир. Мамлакат фуқаролари бешинчи кундирки, эски пулларни янги намунадаги пулларга алмаштириш учун навбатда туришга мажбур бўлмоқда. Вазиятнинг тобора жиддийлашувига пулни алмаштириш учун меъёр белгилангани ва мамлакатдаги аксарият банкоматларнинг янги пулларга созланмагани сабаб бўлмоқда.
"Мамлакатдаги маҳсулотларнинг 80 фоиздан ортиғи поездларда эмас, юк автомобилларида етказилиши инобатга олинса, сабзавотлар, дуккакли дон маҳсулотлари танқислиги вужудга келиши мумкин. Бу ўз навбатида одамлар орасида ваҳимага сабаб бўлади", — деган Бакши Times of India нашрига берган интервьюсида.
Бакшининг изоҳ беришича, узоқ масофаларга қатновчилар сафар давомида етарли маблағга эга бўлмаганликлари сабабли, майда харажатларни амалга оширишда қийинчиликка дуч келишмоқда. Бундан ташқари, ҳайдовчилар юкни тушириш учун хизматчиларга ҳақ тўлашда ҳам шу каби ташвишлардан нолишмоқда. Бу эса, маҳсулотларнинг туриб қолишига олиб келаяпти.
Мавзуга оид
10:35 / 24.04.2026
2026 йил тренди: туризм глобал рақобат майдонига айланди
10:15 / 24.04.2026
Ҳиндистонда рақамли валюта орқали субсидия тарқатиш бошланди
08:41 / 15.04.2026
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳарбийлари қўшма ўқув машғулотларини бошлади
10:10 / 04.04.2026