Қозоғистон 16 декабрда мамлакат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлайди. Ушбу байрам муносабати билан республикада турли тантаналар ўтказилмоқда. 

"Қозоғистон мустақиллигининг 25-йиллигига бағишланган декларация — жуда муҳим тарихий даврга бағишланган ҳужжатдир. Ушбу қисқа давр ичидаги барча натижалар ва ютуқлар — миллат етакчиси Нурсултон Назарбоев номи билан боғлиқ. Шу билан бирга, бу президентга ҳар томонлама ёрдам берган мамлакат бирлиги натижасидир. Шунинг учун ҳам, ушбу ҳужжатни муҳокама қилиш мустақиллик юбилейининг аҳамиятини оширади", — деган Қозоғистон парламенти қуйи палатаси раиси Нурлан Нигматулин.

Бундан аввалроқ, парламент палаталари қўшма мажлисида, Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрини Назарбоев шарафига қайта номлаш таклифи билдирилгани ҳақида хабар қилинган эди.