Time журнали эътирофига кўра, Барби қўғирчоқларидан Хитой космик лабораторияси, ширин картошкадан лего-протезларигача бўлган жорий йилнинг энг яхши ихтироларини эътиборингизга тақдим этамиз. Энг ёқимлиси шундаки, бу келажак маҳсулоталарини шу кунларда харид қилиш мумкин!

1. Flyte компаниясидан муаллақ турувчи чироқ. У электромагнетизм ва энергияни симсиз узатиш орқали ишлайди.

2. Morpher компаниясидан велосипед учун йиғилувчи дубулға. Оддий дубулғалар каби яхши ҳимоя воситаси ҳисобланади, шунингдек, ноутбуклар учун сумкага ҳам сиғади.

3. Tesla ва SolarCity’дан қуёш батареялари. Эндиликда уй кўринишини бузиб турувчи панеллар эмас, балки чиройли том кўринишида бўлади.

4. Ўз-ўзини боғловчи Nike Hyperadapt 1.0 кроссовкалари. Энди боғичларга кўп вақт йўқотишни кераги йўқ, тугмага босилса бўлди.

5. AP Thailandдан нотўғри шаклдаги футбол майдонлари. Гавжум Бангкок шаҳридаги фойдаланилмаётган ерларни спорт майдонларига айлантиради.

6. PlayStation VR виртуал реалликга тушишнинг арзон ва осон йўли. Бизнинг оламимиз энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмайди...

7. Hmbldt Vape Pens тиббий марихуана ингаляторлари. Уйқусизлик ёки бош оғриғига қарши фойдаланиладиган дори воситалари ўрнини босади.

8. Hello Sense қўнғироқли соати сиз ухлаётган хонадаги ҳароратни, ёруғликни, намликни ва ҳавонинг сифатини ўлчай олади. Шунингдек, уйқу циклларини назорат қилиб, энг мос вақтда сизни уйғотиши мумкин.