27 ноябрь туни ва 28 ноябрь тонгида содир бўлган энг муҳим ва қизиқарли хабарларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Тошкент метросининг янги 8та бекати 2020 йилда ишга туширилади

Тошкент метроси қурилишини давом эттириш юзасидан 2017-2020 йилларда умумий қиймати 295 миллион доллар давлат бюджети, Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан узунлиги 10 километрдан иборат 8та станцияни ўз ичига олган 2та лойиҳани ишлаб чиқиш таъминланади.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/toskent-metrosining-angi-8ta-bekati-2020-jilda-isga-tusiriladi

Тошкентда яна 80та янги автобус йўналиши ташкил қилинади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар сайловчилари билан учрашувида шаҳарда жамоат транспортидан фойдаланиш масаласи бугунги кунда долзарб бўлиб қолаётганига тўхталиб ўтди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/toskentda-ana-80ta-angi-avtobus-junalisi-taskil-kilinadi

Туркияда хорижий ОАВ журналистлари ҳибсга олинди

Туркиянинг Ширвани шаҳрида "Би-би-си"нинг турк хизмати журналисти Хатис Камер, Диёрбакирда эса "Америка овози" радиостанциясининг ходими Хажан Фаргин ҳибсга олинди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/turkiada-horizij-oav-zurnalistlari-ibsga-olindi

Угандадаги тўқнашувлар оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди

Уганда ғарбида полиция ва Касерда Рвензуруру ҳаракати ҳукуматга қарши гуруҳининг исёнчилари ўртасида тўқнашувлар оқибатида камида 55 киши ҳалок бўлди.

Батафсил.http://kun.uz/news/2016/11/27/ugandadagi-tuknasuvlar-okibatida-kamida-55-kisi-alok-buldi