Ҳукуматнинг ягона интерактив порталида Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Валюта сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида"ги қарор лойиҳаси тақдим этилди.
Валюта сиёсатини либераллаштириш ва мукаммаллаштириш, ички валюта бозорининг тараққиёти ва унинг самарадорлигини ошириш, субъектларнинг ташқи иқтисодий фаолияти учун шароитларни яхшилаш мақсадида:
1. Валюта сиёсати либераллашувининг устувор йўналишларини белгилаш:
- барча давлат органларининг бошқариш усулини назорат-чеклов ёндашувдан муҳофаза-рағбатлантирувчи ёндашувга ўзгартириш;
- республика экспорт салоҳиятини рағбатлантириш, ички ва ташқи бозорларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
- валюта операцияларини ўтказиш давомида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг барчасига тенг шароитлар яратиш;
- миллий валютанинг хорижий валюталарга нисбатан курсини фақатгина бозор механизмларини қўллаб белгилаш;
- Ўзбекистон Республикаси миллий валютасининг барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи қонунчилик нормаларини белгилашга йўл қўймаслик;
2. 2017 йилнинг ....дан қуйидагиларга мувофиқ тартиб ўрнатиш:
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товар ва хизматлар баҳоси, шунингдек устав капитал учун минимал талаблар фақат миллий валютада белгиланиши лозим;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товар ва хизматлар учун тўловларни хорижий валютада амалга ошириш мутлақо тақиқланади, тўлов карталари орқали амалга ошириладиган тўловлар бундан мустасно;
- давлат бож тўловлари, йиғимлар ва бошқа мажбурий тўловлар Ўзбекистон ҳудудида фақат миллий валютада қабул қилинади, эркин божхона ҳудудида ундириладиган бож тўловлари бундан мустасно.
3. Юридик ҳуқуқларни тўлиқ амалга ошириш ва жисмоний шахсларнинг ўз маблағларини ўзлари эркин бошқаришларини таъминлаш мақсадида белгилансин:
- акционерлар қарори асосида жисмоний шахслар ҳисобида валюта даромадлари ва воситалари бўлган тақдирда, фойда, дивиденд ва бошқа даромадлар тўловини хорижий валютада амалга ошириш мумкин;

















