Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси барча активларини лирага ўтказди
Туркия мудофаа саноатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ўзининг валютадаги активларини турк лирасига ўтказди. Бу ҳақда Туркия мудофаа вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жамғарма бу қарорни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған чақириғи билан қабул қилди. 7 декабрдан миллий валютага конвертация қилинган маблағлар 262,7 млн доллар ва 31,3 млн еврони ташкил қилди.
Аввалроқ 7 декабрда бундай қарорни мамлакат энергетика бозорини тартибга солувчи бошқарма қабул қилганини маълум қилганди: Туркияда газни тақсимлаш бўйича тендерларнинг ўтказилишидаги ҳисоб-китоблар миллий валютада амалга оширилади.
Бундан бир кун аввал Туркиянинг хусусийлаштириш масалалари бўйича маъмурияти ҳам тендер операцияларини фақатгина лирада ўтказишини маълум қилганди. Истанбул биржаси ҳам барча нақд пул маблағларини миллий валютага ўтказиш ва унда сақлашини маълум қилган.
2 декабрда лиранинг долларга нисбатан курси тарихий минимумгача, яъни бир долларга 3,54 лирагача тушиб кетди. Эрдўған Туркия душманлари валюталар курсини манипуляция қилиб, Анқарага иқтисодий босим ўтказишга ҳаракат қилаётганини айтган.
Эрдўғаннинг фикрича, бу ёвуз ниятли ҳаракатларни енгиб ўтиш учун фуқаролар долларларни турк лираси ва олтинга айирбошлаши керак.
Мавзуга оид
16:20 / 26.05.2026
Ўлим тўшагида очилган сир: турк тадбиркорининг Швейцария банкига қарши молиявий уруши
13:52 / 26.05.2026
Бувиси мунтазам тазйиқ ўтказиб келган 3 нафар бола Туркиядан ватанга қайтарилди
18:34 / 25.05.2026
Туркия Ўзбекистонга Қуролли кучларни ислоҳ қилишда кўмаклашади
11:16 / 25.05.2026