01:55 / 09.12.2016
12583

Европа лигаси. «МЮ» сўнгги турда кейинги босқич масаласини ҳал қилди

Фото: Twitter/EuropaLeague

Европа лигасининг яна бир неча гуруҳларида учрашувлар якунланди ва 1/16 финал йўлланмасини қўлга киритган жамоалар номи маълум бўлди.

А гуруҳи

Туркиянинг «Фенербаҳче» клуби сўнгги турда «Фейенорд» жамоасига қарши меҳмонда жуда муҳим ғалабани қўлга киритди. Бу жамоага гуруҳда биринчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имкониятини тақди этди.

«Манчестер Юнайтед» эса Украинада «Заря» меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва иккинчи йўлланмаган эга чиқди.

Фейеноорд (Голландия) – Фенербахче (Туркия) 0:1 (0:1)
Гол:
Соу, 22 (0:1).
Фейеноорд: Жонс, ван дер Хейден, Нелом, Карсдорп, Боттегин, Торнстра (Басаджикоглу, 46), Триндаде (Крамер, 76), Кюйт, Эль-Ахмади, Элиа, Йоргенсен.
Фенербахче: Демирел, Кьер, Калдирим, Озбайракли, Шкртел, Ленс (Шен, 70), Соуза, Топал (Нойштедтер, 86), Потук, Соу, ван Перси (Эменике, 75).
Огоҳлантиришлар: Соуза (37), Кюйт (55), Демирел (75), Шкртел (78), Шен (82).

А гуруҳи якуний жадвали: 1. «Фенербахче» — 13 очко; 2. «МЮ» — 12; 3. «Фейеноорд» — 7; 4. «Заря» — 2.

B гуруҳи

Бу гуруҳда сўнгги турда Грециянинг «Олимпиакос» жамоаси мағлубиятга учрашига қарамай кейинги босқичга йўлланма олди. Юнонлардан устун келган «АПОЭЛ» эса биринчи ўрин билан плей-оффга йўлланма оладиган бўлди. 

Швейцариянинг «Янг Бойз» клуби эса «Астана»дан устун келганига қарамай кейинги босқич йўлланмасидан қуруқ қоладиган бўлди.

АПОЭЛ (Кипр) – Олимпиакос (Греция) – 2:0 (1:0)
Голлар:
да Кошта, 20 (1:0, автогол); де Камарго, 83 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Александру, 51; Алонефтис, 85 – да Кошта, 45; Виллемен, 67.

Янг Бойз (Швейцария) – Астана (Қозоғистон) – 3:0 (0:0)
Голлар:
Фрей, 63 (1:0); Оаро, 66 (2:0); Шик, 71 (3:0).

B гуруҳи якуний жадвали: 1. АПОЭЛ — 12 очко: 2. «Олимпиакос» — 8: 3. «Янг Бойз» — 8: 4. «Астана» — 5.

C гуруҳи

Гуруҳда ягона интрига муддатидан олдин кейинги босқич йўлланмасига эга чиққан «Сент-Этьен» ва «Андерлехт» жамоалари ўртасида гуруҳ ғолибини аниқлаш учун ўтиши лозим бўлган учрашув эди. Бельгияда кечган учрашувда французлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб 1-ўринни эгаллайдиган бўлди. Гуруҳда бошқа учрашувда «Майнц» «Ғабала»дан устун келди.

Андерлехт (Бельгия) – Сент-Этьен (Франция) – 2:3 (2:0)
Голлар:
Кипчу, 21 (1:0); Станчу, 31 (2:0); Сёдерлунд, 62 (2:1); Сёдерлунд, 67 (2:2); Монне-Паке, 74 (2:3).
Ноаниқ пенальти: Севе (54, Сент-Этьен).
Огоҳлантиришлар: ван Камп, 53; Ханни, 87; Теодорчик, 87; Аджей, 90 – Таннан, 90.

Майнц (Майнц, Германия) – Ғабала (Озарбойжон) – 2:0 (2:0)
Голлар:
Хак, 29 (1:0); де Бласис, 40 (2:0).
Огоҳлантиришлар: Бюссманн, 66; Самперио, 76 – нет.

C гуруҳи якуний жадвали: 1. «Сент-Этьен» — 12; 2. «Андерлехт» — 11: 3. «Майнц» — 9; 4. «Ғабала» — 0.

D гуруҳи

Гуруҳда 5та учрашувда ютган «Зенит» сўнгги турда Нидерландиянинг «АЗ» жамоасига имкониятни бой берди. Бу натижа алкмаарликларга кейинги босқич йўлланмасини тақдим этди. 

«Маккаби» эса сўнгги турдаги ғалабасига қарамай гуруҳда «Дандолк» билан бирга қолиб кетадиган бўлди.

АЗ Алкмар (Голландия) – Зенит (Россия) 3:2 (2:0)
Голлар:
Ринстра, 7 (1:0); Хапс, 43 (2:0); Жулиано, 58 (2:1); Танкович, 68 (3:1); Вуйтенс, 80 (3:2, автогол).
Огоҳлантиришлар: Бел Ҳассани (66), Йоҳанссон (81).

Маккаби (Тель-Авив, Исроил) – Дандолк (Ирландия) 2:1 (2:1)
Голлар:
Бен-Хаим, 21 (1:0, пен); Даса, 27 (1:1, автогол); Миха, 38 (2:1).
Огоҳлантиришлар: Голаса, 11 – Роджерс, 20; Хорган, 75.

D гуруҳи якуний жадвали: 1. «Зенит» — 15 очко; 2. АЗ — 8; 3. «Маккаби» — 7; 4. «Дандолк» — 4.

E гуруҳ

«Рома» муддатидан олдин биринчи ўрин масаласини ҳал қилганди. Римликлар сўнгги турда «Астра» меҳмони бўлиб дуранг натижа қайд этишди. Мазкур дуранг руминларга гуруҳда иккинчи ўрин билан кейинги босқичга чиқиш имкониятини берди. 

«Виктория Пльзень» эса Венанинг «Аустрия» клубини мағлуб этди ва ўзи билан бирга австрияликларни ҳам еврокубоклардан чиқиб кетишини таъминлади.

Астра (Руминия) – Рома (Рим, Италия) – 0:0
Огоҳлантиришлар:
Ловин, 38; Алибек, 56; Мансали, 90+4 (барчаси Астра).

Виктория Пльзень (Чехия) – Аустрия (Австрия) – 3:2 (1:2)
Голлар:
Хольцхаузер, 19 (0:1, пен); Ротпуллер, 40 (0:2); Горжава, 44 (1:2); Дюриш, 72 (2:2); Дюриш, 84 (3:2).
Огоҳлантиришлар: Крменчик, 43; Петржела, 74; Ржезник, 90 – Филипович, 43; Марчинко, 86; Кайоде, 90.
Четлатиш: Гейда (18, Виктория).

E гуруҳи якуний жадвали: «Рома» — 12; 2. «Астра» — 8; 3. «Виктория Пльзень» — 6; 4. «Аустрия» — 5.

F гуруҳ

Бу гуруҳда плей-офф йўлланмалари масалага ойдинлик киритиб бўлинганди. Венада «Рапид» ва «Атлетик» жамоалари ўртасидаги учрашув  1:1 ҳисобида дуранг натижа билан тугади. «Сассуоло» ва «Генк» ўртасидаги учрашув кучли туман туфайли 9 декабрга қолдирилди. Агар учрашувда бельгияликлар ғалаба қозонган тақдирда гуруҳда биринчи ўринни эгаллаши мумкин бўлади.

Рапид В (Вена, Австрия) – Атлетик Б (Бильбао, Испания) – 1:1
Голлар:
Жоэлинтон, 72 (1:0); Саборит, 84 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Жоэлинтон, 84; Ауэр, 89; Вебер, 90+4 – Беньят, 88.

F гуруҳи турнир жадвали: 1. «Атлетик» — 10 (6 учрашувда); 2. «Генк» — 9 (5 учрашув); 3. «Рапид» — 6 (6 учрашув); 4. «Сассуоло» — 5 (5 учрашув).

Top