Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асад сурияликларни Ҳалабнинг озод этилиши билан табриклади
15 декабрда Сурия президенти Башар Асад сурияликларни Ҳалабнинг озод этилиши билан табриклади. Асад жангариларнинг шаҳардан сиқиб чиқарилиши миллий армия ва Дамашқ иттифоқдошларининг саъй-ҳаракатлари эвазига мумкин бўлганини таъкидлаб ўтди. Асаднинг айтишича, Суриянинг ҳар бир фуқароси "бу тарихий ғалабага ўз ҳиссасини қўшган".
"Ҳалаб аҳолисининг матонати, бутун Сурия халқининг матонати бу муваффақиятни таъминлади", деб айтган Асад.
Асаднинг таъкидлашича, энди Сурия ихтилофидаги воқеалар бориши ўзгаради.
Сурия армияси Россия ҳарбий-коинот кучлари ёрдамида Ҳалабдан жангариларни сиқиб чиқарди. Ҳукумат қўшинлари шаҳарнинг барча 105 даҳасини озод қилган.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026