Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған: Туркия терроризмга қарши курашни халқи кўмагида давом эттиради
Туркиядаги сўнгги террорчилик хуружлари минтақа, айниқса, Сурия ва Ироқдаги вазият билан чамбарчас боғлиқ. Шунингдек, қўпорувчиликларга иқтисодиётдаги тебранишлар ҳам асос бўлмоқда, деб ишонч билдирмоқда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
Бугун, 17 декабрда Кайсари шаҳрида содир этилган терактга муносабат билдирган давлат раҳбарининг таъкидлашича, террорчилик ташкилотларига қарши аёвсиз кураш турк халқи ёрдамида давом эттирилади.
Унинг сўзларига кўра, мазкур қўпорувчилик актлари 79 млнлик Туркиянинг ҳар бир фуқароси, хусусан, армия ва полицияга қарши қаратилган.

«Террорчилик ташкилотлари Туркия қарши бирлашмоқда. Айниқса, барча захираларидан фойдаланаётган КИП террорчилари фаоллик кўрсатмоқда. Ушбу хуружда ҳам айнан Курдистон ишчи партияси айбдор. Ҳаммаси очиқ ойдин бўлмоқда, улар Туркияни заифлаштиришни ва саъй-ҳаракатларини бошқа томонга йўналтиришни хоҳламоқда», -деб қайд этган президент.
Кайсари шаҳридаги Эржиес университети яқинида содир этилган қўпорувчилик оқибатида, Туркия Бош штаби маълумотларига кўра, 13 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 48 нафари яраланган. Миналаштирилган автомобиль автобусга бориб урилган.
Мавзуга оид
10:52 / 15.07.2026
Туркиядаги давлат тўнтаришига уринишга 10 йил: мамлакатни ўзгартирган тун
20:25 / 14.07.2026
Туркияда Нетаняҳуни ҳибсга олиш учун халқаро ордер берилди
11:46 / 10.07.2026
Туркия омили: НАТОда зарур, ЕИда ортиқчами?
18:32 / 09.07.2026