Берлинда қўлга олинган шахс теракт ижрочиси эмаслигини маълум бўлди
Берлиндаги терактдан сўнг қўлга олинган покистонлик ҳужум ижрочиси эмас, ҳақиқий жиноятчи ҳали-ҳамон эркинликда юрибди, деб хабар берди Welt шаҳар полициясига таяниб.
"Биз бошқа эркакни қўлга олдик, шу сабабдан вазият ўзгармайди. Ҳақиқий жиноятчи қуролланган ва эркинликда, у жиддий хавф туғдириши мумкин", - дея маълум қилган манба.
Полиция ва махсус хизматлар бундан хабардор, деб хабар беради газета.
Эслатиб ўтамиз, душанба куни кечқурун Берлин марказидаги рождество ярмаркасига йиғилган кишилар устига юк машинаси атайин ҳайдалган. Бунинг оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, яна 48 нафар инсон касалхонага етказилди. Германия ҳукумати фожиани теракт деб тан олган.
Махсус хизматлар эса юк машинаси ҳайдовчисини қўлга олишди. Welt газетасининг таъкидлашича, қўлга олинган шахс 1993 йилнинг 1 январь куни туғилган покистонлик Навод Б. бўлиб чиқди. DPA агентлигининг хабарига кўра, у Германияга февраль ойида болқон йўналиши бўйлаб кириб келган. ОАВ маълумотларига кўра эса гумондор аввалроқ майда қоидабузарликлар туфайли полиция эътиборига тушган.
Мавзуга оид
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
21:50 / 17.11.2024
Берлинда Россия мухолифати томонидан уюштирилган урушга қарши марш бўлиб ўтди
15:12 / 09.11.2024
Покистондаги станцияда теракт: 24 киши ҳалок бўлди
10:10 / 02.11.2024