Ҳиндистон бош вазири коррупция борасидаги айбловларга ҳазил билан жавоб қайтарди
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди мухолиф Ҳиндистон миллий конгресси партияси вице-президенти Рахул Гандининг пора олгани бўйича айбловларига ҳазил билан жавоб қайтарди.
Ганди бош вазирга қадрдон бўлган Гужарат штатида ташкил этилган партия митингида уни Ҳиндистоннинг Sahara Group ва Aditya Birla Group компанияларидан 2013-2014 йилларда деярли 400 миллион рупий миқдорида пора олганида айблаганди. Ҳукмрон “Бхаратия Жаната Парти” партиясида уларни инкор этишиб, “бош вазир Ганга дарёси сувлари каби тоза” эканини маълум қилганлар. Ганди декабрь бошларида Модининг “порахўрлиги” ҳақида хабардор эканини маълум қилиб, бу ҳақдаги маълумотларни ошкор этиш зилзила каби таъсир кўрсатишини айтганди.
Бош вазирнинг ўзи эса бунга ҳазил билан жавоб қайтарди.
“Уларда ёш етакчи бор. У гапиришга ўрганмоқда. У гапиришни ўрганиб олганида, мен бундан жуда ҳам хурсанд бўлганман”, - дея Модининг Варанаси шаҳридаги чиқишида айтган сўзларидан иқтибос келтиради Indian Express нашри.
“Агарда у гапирмаганда, мамлакатда кучли зилзила рўй бериши аниқ эди, бироқ унинг сўзлаши яхши ҳолатдир, сабаби эндиликда биз ер силкиниши хавфи йўқлигини биламиз”, - дея қўшимча қилди Моди.
Шунингдек, юрист ва сиёсий арбоб Прашант Бхушан ҳам бу борадаги ўз айбловлари Ҳиндистон юқори судида кўриб чиқилишини талаб қилмоқда. Бироқ суд ҳалигача ишни кўриб чиқиш учун қабул қилиб олмаган. У бош вазирга қўйилаётган айбловларда аниқ далил-исботлар бўлиши тарафдори.
Мавзуга оид
20:33 / 07.11.2024
Ҳиндистонда уч кун ичида 10 та фил нобуд бўлди
01:52 / 07.11.2024
Кашмир Ҳиндистонни махсус автономия мақомини тиклашга чақирувчи резолюцияни қабул қилди
11:56 / 06.11.2024
Инсон матонати: 22 йил давомида тоғни йўниб йўл очган одам
17:51 / 05.11.2024