Жаҳон | 07:39 / 22.12.2016
7682
2 дақиқада ўқилади

Ҳиндистон бош вазири мухолифат томондан айбланмоқда

Фото: Reuters

Ҳиндистоннинг "Ҳинд миллий конгресси" мухолиф партияси етакчиси Рахул Ганди Ҳиндистон бош вазири  Нарендра Модини Гужорот штати вазири бўлганда пора олганликда айбламоқда. Бу ҳақда Times of India нашри ёзмоқда.

Ганди Моди Sahara Group компаниясидан бир неча маротаба "откат"лар олганини айтди. Унинг айтишича, Модининг поралар олгани ҳақидаги ёзувлар Ҳиндистон солиқ департаменти ихтиёрида мавжуд. Департамент Моди томондан коррупцияга йўл қўйилганини тасдиқловчи бу ҳужжатларни 2014 йилда Sahara Group ва Aditya Birla Group компанияларида текширувлар ўтказганда қўлга киритган.

Бироқ Гандининг айтишича, улар Модига нисбатан ҳеч қандай чоралар кўришмаяпти. Мухолиф партия етакчиси мустақил тергов ўтказишни талаб қилмоқда.

Моди аъзо бўлган Ҳинд миллий партиясида Ганди сайловларда ютқазгандан кейин асоссиз гаплар айтмоқда, деган фикрга келинган.

Декабрда Моди АҚШнинг Time журнали талқинига кўра "Йил одами" деб топилганди.

 

Мавзуга оид