Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 12 декабрдаги қарори билан Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланганди. Дастурда туманнинг архитектуравий қиёфасини ўзгартириш ва ижтимоий инфратузилмасини яхшилаш кўзда тутилган. 

Дастур ўз ичига қуйидагиларни олган:
 - озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат истеъмол товарлари, шунингдек замонавий қурилиш материаллари ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқариш қувватларини янгидан қуриш, модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилаш бўйича инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати (умумий қиймати 121 125,3 минг долларлик 3 086та иш ўринлари ташкил этиладиган 108та лойиҳа);
 - импортнинг ўрнини босадиган рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутувчи ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳалари рўйхати (алоҳида позициялар бўйича 93 фоизгача маҳаллийлаштиришнинг прогноз даражаси билан жами 22та лойиҳа);
 - хизматлар соҳасини ва сервис инфратузилмасини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати (умумий қиймати 142 645,2 минг долларлик 1 527 та иш ўринлари ташкил этиладиган жами 108 та лойиҳа);
 - мактабгача ва умумий ўрта, ўрта-махсус, касб-ҳунар таълими, соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат объектларини капитал таъмирлаш ва реконструкциялашни кўзда тутган ижтимоий инфратузилмани янада такомиллаштириш бўйича инвестиция лойиҳалари рўйхати;
 - меъморий қиёфани ўзгартириш, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал қуриш дастурининг асосий параметрлари;

Дастурга мувофиқ, Муҳаммад Юсуф кўчаси бўйлаб мавжуд икки қаватли уйларни бузиш ҳисобига ер ости авто тураргоҳи ҳамда ижтимоий ва савдо объектлари бўлган 30та кўп қаватли уй қурилади. «Газета.uz» маълумотига кўра, ушбу лойиҳанинг якуний қиймати — 250 млрд сўм. Ушбу кўча бўйлаб қиймати 5 млрд сўм бўлган етти қаватли уй ҳам барпо этилади. 2017 йилда Паркент кўчасида 20 та кўп қаватли уй қурилади, лойиҳа 160 млрд сўмга баҳоланган.

Асака, Мустақиллик, Оққўрғон кўчалари, Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси, Ц-1 ва «Феруза» мавзелари, Қаландар ва Сайрам, Ғуломов ва Бородинский, Шаҳрисабз ва Мустақиллик, Лашкарбеги ва Риёзий кўчалари кесишмаларида — жами 17 га яқин лойиҳа бўйича турар-жой бинолари барпо этилиши кутилмоқда.

Туманнинг меъморий қиёфасини ўзгартириш доирасида Буюк ипак йўли ва Гулсанам кўчалари кесишмасида келгуси йилда қиймати 9 млрд сўм бўлган «Наврўз деҳқон бозори» бозори қурилади. Бозор ҳудуди 1,68 гектар майдонни ўз ичига