Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон БМТнинг Сурияда инсониятга қарши жиноятни суриштиришга оид резолюциясига овоз бермади
БМТ Бош ассамблеяси кўпчилик овоз билан Суриядаги ҳарбий жиноятларни исботлаш учун далиллар йиғадиган ва кейинчалик жавобгарларни аниқлаб уларни жавобгарликка тортиш мақсадида махсус механизм ишлаб чиқиш юзасидан резолюция қабул қилди.
Ушбу резолюцияни маъқуллаб 105 мамлакат овоз берган, 15 давлат резолюцияга қарши, яна 52 давлат вакиллари эса бетараф қолган. Ўзбекистон бу овоз беришда иштирок этмади.

Янги тузиладиган орган аввал тузилган Суриядаги жиноятларни тергов қилувчи мустақил комиссия билан ҳамкорлик қилади.
Резолюция лойиҳаси Лихтенштейн томонидан 58 давлат билан ҳамкорликда тайёрланган бўлиб, улар қаторида АҚШ, Франция, Британия, Италия, Германия, Туркия, Саудия Арабистони каби мамлакатлар бор.
Ўзбекистон Қрим масаласи бўйича Россияга қарши БМТ резолюцияси қабул қилинишига "йўқ" деди
Мавзуга оид
08:45 / 25.06.2026
ЕКПА Гуржистон ҳукуматини мухолифатга босимни тўхтатишга чақирди
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026