Жаҳон | 12:17 / 25.12.2016
17102
2 дақиқада ўқилади

Ту-154 ҳалокати бўйича жиноий иш очилди

Россия Мудофаа вазирлигининг Ту-154 самолёти Қора денгизда қулаб тушгани бўйича жиноий иш очилди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси расмий вакили Светлана Петренко "Интерфакс" агентлигига хабар берди.

Аниқлик киритилишича, РФ Жиноят Кодексининг 351 моддаси бўйича (парвоз қоидаларини бузиш, оғир оқибатларга олиб келувчи ҳолатлар) жиноий иш қўзғатилган.

У айни вақтда ҳужжатлар тайёрланаётгани ҳақида қўшимча қилган. Шунингдек, самолёти ёқилғи қуйиш учун қўнган Сочи аэропорти раҳбарияти ва ходимлари сўроқ қилинмоқда.

Россия Мудофаа вазирлигининг ТУ-154 самолёти Сочидан бугун, маҳаллий вақт билан соат 5:20да парвозга чиқиб, 20 дақиқадан кейин радарлардан йўқолди. Унинг бортида 92 киши бўлган: 9 журналист, Александров ансамбли қўшиқчилари ва созандалари ҳамда экипажнинг 8 аъзоси. Артистлар Сурияга, "Хмеймим" авиабазасидаги ҳарбийларга Янги йил концерти уюштириш учун кетаётганди. Самолёт Қора денгиз қирғоқларидан узоқлашмасдан қулаган.

Сочидан учган самолёт радарлардан йўқолди

Мавзуга оид