Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Туркия ИШИДнинг Сурия шимолидаги позицияларига авиазарбалар беришди
Туркия ва Россия бомбардимончи самолётлари ИШИДнинг Сурия шимолидаги позицияларига зарба беришди. Бу ҳақда Рейтер агентлиги турк ҳарбийларига асосан хабар қилмоқда.
Хабарга кўра, турк авиация ва артиллерияси Сурияда сўнгги сутка давомида ИШИДнинг 22 жангарисини йўқ қилди. Шунингдек, турк ҳарбийларининг маълум қилишича, Россия ҳаво кучлари ИШИДнинг мамлакат шимолида жойлашган Ал-Боб шаҳридаги бир неча нуқталарини йўқ қилган.
Маълумот учун, Владимир Путин декабрь охирида Сурияда ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар қилганди. Унга кўра учта ҳужжат имзоланди: биринчиси – Сурия ҳукумати ва қуролланган мухолифат ўртасида мамлакат ҳудудида ўт очишни тўхтатиш, иккинчиси – тинчлик келишувини назорат қилиш бўйича чоралар мажмуаси, учинчиси – Сурия можаросини тинч йўл билан ҳал қилиш борасидаги музокараларга оид. Келишув “Жабҳот ан-Нусра” ва ИШИД террорчилик гуруҳларини назарда тутмайди.
Мавзуга оид
08:40
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026