Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда миллиондан ортиқ ўрдак қирилади
Францияда парранда гриппи хавфининг олдини олиш мақсадида ўрдакларни оммавий қирғин қилиш буюрилди. Бу ҳақида мамлакат қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотига асосланиб, РИА "Новости" хабар берди.
Манбага кўра, 5 январдан 20 январгача Жер, Ландс ва Юқори Пиренеи департаментларида паррандаларга нисбатан профилактик чоралар кўрилади. Эркинликдаги барча ўрдаклар йўқ қилиниши таъкидланди.
Вазирликнинг таъкидлашича, декабрь ойи бошидан мамлакат хўжаликларида 89 юқори даражадаги парранда гриппи (H5N8) ўчоғи қайд этилган. Касаллик айниқса мамлакатнинг жануби-ғарбида авж олган.
Reuters минтақадаги фуа-гра ишлаб чиқарувчилари хабарига таяниб, 20 январгача умумий сони 18 миллионни ташкил қилувчи паррандадан 1,3 миллион ўрдакнинг йўқ қилиниши ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:40 / 09.06.2026