2019 йилдан Япония императори ўзгаришини кўзда тутувчи ҳужжат тайёрланмоқда
Япония ҳукумати император Акихито 2019 йилнинг 1 январидан ўзининг тўнғич ўғли Нарухито фойдасига тахтдан воз кечишини кўзда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда. Бу ҳақида 11 январь, чорашанба куни "Санкэй симбун" газетаси хабар берди.
Қонун лойиҳаси 2017 йилнинг май ойи бошида қабул қилиниши кутилмоқда. Ундан аввал бу масала экспертлар комиссияси ва парламентнинг икки палатасида муҳокамага қўйилади. Япониянинг жорий конституциясида императорнинг ҳаётлик чоғида тахтдан воз кечиш имкони кўриб чиқилмаган.
Бундан аввал Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат императори Акихитонинг тахтдан воз кечиш масаласи турли экспертларни жалб қилган ҳолда яхшилаб кўриб чиқилиши лозимлигини айтганди.
2016 йилнинг август ойи бошларида япон ОАВ император Акихитонинг нутқини тақдим этишди. Унда император борган сари ўз мажбуриятларини бажариш қийинчилик туғдираётгани ҳақида айтган.
Император Акихито - император Хирохито ва Кодзюнларнинг тўнғич ўғли ва бешинчи фарзанди - 1933 йилнинг 23 декабрида таваллуд топган. Акихито расман эрамиздан аввалги 660-йилдан буён ҳукмронлик қилиб келаётган сулоланинг 125-императори ҳисобланади. Биринчи япон монархи Дзимму бўлган.
Бугунги кунда Акихито дунёдаги ягона император ҳисобланади.
Мавзуга оид
18:17 / 23.11.2024
Японияда одамларни ювинтирадиган кир машинаси ихтиро қилинди
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
18:48 / 14.11.2024
Subaru космик телескопи ноёб ҳалқасимон галактикани аниқлади
21:18 / 13.11.2024