Жаҳон | 14:51 / 11.01.2017
4334
2 дақиқада ўқилади

Энг экологик компаниялар рейтинги тақдим этилди

Greenpeace технологик корпорацияларнинг экологик  рейтингини тақдим этди. Уни тузишда қайта тикланувчи энергиядан фойдаланиш, энергия истеъмоли самарадорлиги, энергия сиёсатининг шаффофлиги каби жиҳатлар инобатга олинди. 

Энг экологик корпорация сифатида энг юқори баҳо (А) Apple'га берилди. Унинг соф энергия индекси 83 фоизни ташкил қилди. Бундан ташқари, рейтинг муаллифлари табиий газ, кўмир ва атом электростанциялари улушини ҳисоблаб чиқишди. 

Иккинчи ўринда 67 фоиз соф энергия индекси билан Facebook ижтимоий тармоғи жойлашди. Учинчи ўринни 56 фоиз индекс билан Google эгаллади. 

Энг ёмон баҳо (F) Хитойнинг интернет-гигантлари Baidu ва Tencent'га берилди. Улар ҳаддан ташқари кўп кўмир станцияларидан фойдаланишади - 67 фоиздан. Икки компаниянинг ҳам соф энергия улуши атиги 24 фоизни ташкил қилади.  

Netflix, Amazon ва Samsung каби компаниялар ҳам у қадар юқори баҳога эга бўлишмади - D, C ва D. 

Мавзуга оид