Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Deutsche Bank ходимларига WhatsApp ва бошқа мессенжерлардан фойдаланишни тақиқлади
Германиянинг Deutsche Bank молия муассасаси раҳбарияти компаниянинг корпоратив телефонларида WhatsApp каби мессенжер иловаларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги компания ходимлари орасида тарқатилган эълонга асосланган ҳолда хабар қилган.
"Биз бундай чоралар сизларнинг ҳар кунлик ишингизни бузишини биламиз. Биз тақиқ натижасида сизга етказилаётган ноқулайликлардан афсусдамиз. Бироқ, бу қадам, Deutsche Bank меъёрий ва ҳуқуқий талабларга жавоб беришни давом эттириши учун зарур", - дея эълондан иқтибос келтиради агентлик.
Bloomberg манбасининг сўзларига кўра, матнли хабарларни, электрон мактублардан фарқли ўлароқ, компания серверларида сақлаб бўлмайди. Шунга кўра, WhatsApp, Google Talk ва iMessage каби иловалар тақиқланади.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026