Ўтган ҳафта мобайнида Ўзбекистон ва халқаро ҳаётда муҳим воқеалар содир бўлди, муҳим қарорлар қабул қилинди, кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ҳодисалар содир бўлди. Ана шу воқеа-ҳодисаларнинг энг муҳим ва қизиқарлилари ҳафталик дайжестда.
Бишкекдаги фожиа

Туркия авиакомпаниясининг Гонконгдан келаётган юк самолёти Қирғизистон пойтахти Бишкекдаги Манас аэропортига қўнаётганда фалокатга учради. Воқеаларнинг тўлиқ тафсилоти.
АҚШнинг янги президенти ўз лавозимига киришди

70 ёшли Дональд Трамп 20 январда АҚШ конгрессида қасамёд қабул қилиб, АҚШ тарихидаги энг кекса президентга айланди. Сайловолди кампаниясидаги чиқишлари, кескин фикр ва қарорлар соҳиби, АҚШ президенти сайловида шов-шувли ғалаба қозонган Трамп ҳаёти билан ўтган ҳафтда содир бўлган энг сўнгги янгиликлар.
Давос-2017 форуми

Ўтган ҳафтада Швейцариянинг Давос дам олиш масканида анъанавий Бутунжаҳон иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Жаҳон сиёсати, бизнеси, иқтисодиёти, технологиялари ва молия соҳасидаги кўзга кўринган шахслар Швейцариянинг Альп тоғларидаги дам олиш масканида тўпланишди.
Африка сарҳадларида
Африкадаги қатор давлатларда бир қанча тарихий воқеалар бўлиб ўтдики, улар бевосита мазкур мамлакатларнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётига таъсир этмай қолмади.
Кот-д'Ивуарда исёнчилар ҳукумат билан келишувга келди.

















