Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Менинг кўзларимни отамга беринг. У мени кўриб қувонсин!" сўзлари муаллифи Эрдўған билан учрашди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ва унинг турмуш ўртоғи Амина Эрдўған сурати кенг тарқалган суриялик қизнинг оиласини қабул қилишди. Суратда қиз Башар Асад режими бомбардимони натижасида оёқлари ва кўриш қобилиятидан маҳрум бўлган отасини қучиб тушган. Анадолу нашри шу ҳақида хабар берди.
Анқарадаги Президент қароргоҳида бўлиб ўтган учрашувда Кўзёшининг опаси - Сидра ҳамда отаси Маҳмуд Халиф Носир иштирок этишди.
Суҳбат давомида президент оиласи болаларга совғалар улашди.
27 ёшли Маҳмуд Халиф Носир бомбардимондан кейин оёқлари, ўнг қўлидаги бармоқлари ва кўриш қобилиятидан маҳрум бўлди.
Кўзёшининг "Менинг кўзларимни отамга беринг. У мени кўриб қувонсин!" деган сўзлари Туркия жамиятида катта муҳокамага сабаб бўлди.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026