Япония бош вазири Россия билан муаммоларга «нуқта қўйиш» истагини билдирди
Япония бош вазири Синдзо Абэ Москва билан ҳамкорликда Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мамлакатлар муносабатларида сақланиб қолган муаммоларга барҳам беришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда у 7 февраль куни баёнот берди, деб хабар қилмоқда Kyodo агентлиги.
«Биз урушдан сўнг қолган муаммоларга чек қўйиш ғоясини маъқуллаймиз», — деган Абэ Шимолий ҳудудларни қайтариш бўйича умуммиллий съездда нутқ сўзлар экан. Японияда Россия билан тинчлик битими имзоланмагани ва Жанубий Курил оролларининг 4тасини қайтариб олиш масаласи шу муаммолар сирасига киритилади.
У, шунингдек, бу масалаларни ҳал этиш учун янгича ёндашув зарурлигини қайд этган. Япония ҳукумати раҳбарининг сўзларига кўра, муаммони ҳал этиш «70 йил мобайнида бир миллиметрга ҳам силжимаган».
«Тинчлик шартномасини имзолаш — оддий вазифа эмас, бироқ аста-секинлик билан уни ҳаётга татбиқ этиш керак», — деб қўшимча қилган Абэ.
Иккинчи жаҳон урушидан сўнг, Москва ва Токио ўртасида тинчлик битими имзоланмаган эди. Бунда Курил оролларининг жанубий қисмидаги 4та орол: Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаининг кимга тегишли эканига доир тортишувлар бунга тўсқинлик қилмоқда. Токио 1855 йилдаги икки томонлама шартномага мувофиқ даъво қилади, Москва эса, ороллар Иккинчи жаҳон уруши якунига кўра, СССР таркибига кирганини таъкидлайди.
Мавзуга оид
19:55 / 11.11.2024
Японияда Ишиба ҳукуматининг янги таркиби тасдиқланди
17:59 / 11.11.2024
Япониянинг асосий метеорологик сунъий йўлдоши ишдан чиқди
23:27 / 10.11.2024
Япония Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли кемада ёнғин чиқди
20:03 / 08.11.2024