Қозоғистон жанубидаги ҳарбий машқлар ўтказилаётган ҳудудда қор кўчкиси юз берди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.
Республика мудофаа вазирлигининг хабар беришича, айни дамда қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилмоқда.
«Жамбил вилоятининг Кўксой дарасида 91678-ҳарбий қисм хизматчиларининг жанговар тайёргарлиги бўйича режали машғулоти вақтида қор кўчкиси юз берди», - дея хабар беришган маҳкамада.
Машқларда айнан қанча ҳарбийлар иштирок этганига ойдинлик киритилмади.















