Жаҳон | 15:26 / 03.03.2017
5967
2 дақиқада ўқилади

MWC 2017'да X3 серия смартфонлари янги авлодининг прототипи намойиш этилди

Windows флагмани HP Elite X3 смартфони ўтган йилги Mobile World Congress кўргазма орқали кўпчиликка яхши таниш. Мазкур модель ишлаб чиқарувчилар томонидан бизнесни самарали юритиш ва хизмат пайтидаги вазифаларни бажариш учун универсал восита сифатида таништирилганди. 3DNews шу мавзудаги мақоласи билан бўлишди. 

HP Elite X3 қурилмасини ишлаб чиқаришда асосий эътибор ҳаракатлар тезлигига қаратилган. QHD стандартида улкан 6-дюймли AMOLED-дисплейли премиум қурилма яратишнинг уддасидан чиқишди. Унинг хусусиятлари: 

⦁  Snapdragon 820 чипи ва 4 Гб'ли оператив хотира;
⦁  64 Гб флеш-хотира ва 2 Тб'гача бўлган microSD хотира картасига мўлжалланган слот;
⦁  SIM-карталар учун икки слот;
⦁  16 Мп орқа камера ва 8 Мп олд камера;
⦁  4150 мАс ҳажмли аккумулятор;
⦁  Bang & Olufsen стереодинамикаси; 
⦁  металл корпус ўлчамлари - 161,8 × 83,5 × 7,8 мм, оғирлиги - 195 г, сув ва намликка чидамли.

MWC 2017 кўргазмасида HP стенди ёнида шиша гумбаз остида Elite X3 қурилмасига жуда ўхшаш модел кўзга ташланди. Табиийки, журналистлар шаффоф "парда" ортида яширинган гаджетни эътибордан четда қолидиршмади ва бунга изоҳ талаб қилиб ишлаб чиқарувчи компания вакилларига мурожаат қилишди. Маълум бўлишича, бу HP Elite X3 келгуси авлодининг концепт-прототипи экан. 

"Бу бизнинг X3 сериянинг кейинги ривожини қандай кўришимизга яққол мисол бўла олади", - дея қисқа жавоб берилди.

Тақдим этилган версияда кўринишидан у қадар катта ўзгаришлар қилинмаган. PCWorld мутахассисларининг сўзларига кўра, фронтал камера олд панелнинг чап қисмига кўчирилган, орқа қопқоқда ишлаб чиқарувчининг янгиланган логоси кўриниб турибди. 

Маълумотларга кўра, HP Elite X3 базасида тайёрланаётган смартфон ёки унинг модификацияси Snapdragon 835 процессорини олиши ва 6 Гб/8 Гб оператив хотира билан таъминланиши мумкин. 

Мавзуга оид