Манбага кўра, Саудия раҳбари март ойи охирида ёрдам қўлини чўзиш ҳамда халқаро мажбуриятларини адо этиш мақсадида Ливанга боришни режалаштирган эди.
2017 йилнинг 10 январида Ар-Риёдда Аун билан учрашган қирол Салмон икки мамлакат ўртасидаги тангликни бартараф этишга умид қилганди.
Гап шундаки, ўтган ойда Миср телеканалларидан бирига интервью берган президент Аун Ҳизбуллоҳни ҳимоя қилган ва уни "Ливан муҳофазаси учун муҳим аҳамиятга эга ташкилот" сифатида эътироф этган.
Унинг ушбу баёноти Ливан жамоатчилиги ва араб дунёсида кенг муҳокама ва мунозарага сабаб бўлди.











