Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мактабларида уяли алоқа сигнали блокланади
Россияда мактаб ўқувчиларининг мобил гаджетларга ҳаддан зиёд қизиқиши муаммосини ҳал қилиш ва уларнинг олаётган баҳолари объективлигини ошириш учун қонунчилар ўқув муассасаларида радиосигнал блокираторларини ўрнатишни маъқуллашди. Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, гаджетлар дарс вақтида ўқув жараёнига ҳалақит беради. "Vedomosti"да шу мавзуда сўз юритилди.
Бугунга қадар блокаторларни қўллаш ёки қўлламаслик ҳақидаги қарор бевосита маҳаллий ҳукуматлар томонидан қабул қилинаётган эди. Энди эса бу талаб федерал босқичга олиб чиқилган. Ўқув муассасаларида қандай ускуна ўрнатилади, уни қайси тамойилларга кўра танлашади ва харид қилишади, ҳозирча номаълум.
Ғояни амалга оширишга бир муаммо тўсиқ бўлиши мумкин: блокираторларнинг таъсир доираси ўқув муассаси ҳудуди билангина чегараланмайди, демак, округдаги барча мобил алоқа сигналлари блокланади. Қурилманинг нархи қимматлиги инобатга олинса, уни қўллашдан воз кечилиши ҳам мумкин. Амалда бу яқин атрофда яшовчи аҳолига жиддий ташвиш туғдиради, масалан улар зарур вақтда шифохонага қўнғироқ қилиб туша олмасликлари мумкин. Амалдорлар бу борада қандай қарор қабул қилишлари ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026