Жамият | 16:10 / 19.03.2017
33616
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг оғир вазнли аёл 140 килограммга озди

Дунёдаги энг оғир вазнли аёллардан бири ҳисобланган мирслик Имон Аҳмад Абдулатий Ҳиндистонда беш ҳафта давомида даволаниш жараёнида 140 килограммга озди. Бу ҳақида PTI агентлиги даволаш муолажалари олиб борилаётган шифохона хабарига асосланиб, маълумот берди. 

Мисрлик аёлнинг аянчли тақдири ҳақида ўтган йилнинг октябрь ойида Al-Arabiya телеканали хабар берган эди. Шифокорлар 36 ёшли аёлнинг ҳолатига "фил касаллиги" ва "без етишмовчилиги" дея ташхис қўйишмоқда. Аёл фалажга йўлиқиб, тўшакка михланиб қолганди. Ўтган йилнинг охирида бариатрик ва лапароскопик жарроҳликка ихтисослашган мумбайлик шифокор Муфаззал Лакдавала Абдулатийнинг ҳолатига эътибор қаратди ва аёлга ёрдам қўлини чўзишга қарор қилди. 11 февраль куни Имон махсус борт билан Ҳиндистонга олиб келинди. 

7 март куни Имон ошқозон ҳажмини дастлабки ҳолатидан 15 фоизга қисқартирувчи жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказди. Шифокорлар ёғнинг йирик қисмини олиб ташлашди ва унинг озиқ-овқат истеъмолига бўлган эҳтиёжини камайтиришди. 

"Имоннинг ҳозирги вазни 358 килограммдан иборат", - дейилади Мумбайдаги Saifee Hospital клиникаси баёнотида. 

Мисрлик аёл ҳозирда махсус парҳезга риоя қилмоқда: ҳар икки соатда уни соя сутида аралаштирилган кам тузли  протеинли коктейл билан озиқлантиришмоқда. Имон бир кунда 1,8 минг калория истеъмол қилмоқда. Уни трубкадан озиқлантириш зарур, чунки аёл фалаждан кейин таомни ютишга қийналади. 

Мавзуга оид