Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИСЕФ: Германиядаги кўплаб қочқин болалар зўравонлик, шафқатсизлик ичида яшамоқда
Германияда бошпана топишни истаган кўплаб қочқинларнинг фарзандлари ҳанузгача хавфсиз бўлмаган ерларда яшашига тўғри келмоқда. Уларнинг айримлари таълим ва қониқарли тиббий ёрдам олмайди. Бу ҳақида ЮНИСЕФ 21 март куни эълон қилинган тадқиқоти баёнотида маълум қилди.
ЮНИСЕФ тадқиқоти доирасида 2015 йилдан буён Германияда қочқин сифатида кун кўраётган 350 минг болалар ва ўсмирлар ҳаёти ўрганилди. Уларнинг кўп қисми ойлаб ва йиллаб зўравонлик, қонунбузарликнинг гувоҳига айланадиган қўрқинчли масканларда яшаб келмоқда.
Болаларнинг учдан бир қисминигина мактаб ва боғчага боришга имкони бор. Уларнинг тиббий ёрдам олишга ҳуқуқи бўлса-да, сурункали касалликлар ва психологик муаммолар юзага келган ҳолатларда уларга немис болалари каби доимий тиббий назорат кўрсатилмайди, деб хабар беради ЮНИСЕФ.
«Ўз она юртини йўқотган болалар зудлик билан нормал ҳаётга қайтиши лозим», — дейди ЮНИСЕФ-Германия директори Кристьян Шнайдер. «Болалар, авваламбор, болалар, қочқин ёки муҳожирлар эмас», — дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
17:51 / 09.07.2026
Зўравонликдан жабрланганларга бошпана муддати 30 кундан 6 ойгача узайтирилади
17:37 / 09.07.2026
Болага зўравонлик қилган тарбиячига боғчада ишлаш 1 йилга тақиқланиши мумкин
10:35 / 08.07.2026
Германия мудофаа учун рекорд маблағ ажратади
11:05 / 07.07.2026