Ўзбекистон | 14:04 / 27.03.2017
6304
2 дақиқада ўқилади

Абдулазиз Комилов Россия президенти махсус вакили билан учрашди

Фото: Ташқи ишлар вазирлиги

2017 йилнинг 27 март куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистонга ташриф буюрган Россия Федерацияси президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили, МДҲга аъзо давлатларнинг Гуманитар ҳамкорлик давлатлараро жамғармаси (ГҲДЖ) бошқаруви ҳамраиси Михаил Швидкойни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув чоғида маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари Ўзбекистон ва Россия ўртасида динамик ривожланаётган алоқаларнинг муҳим қисми сифатида муҳокама қилинди.

Шу нуқтаи назардан таъкидланганидек, А.С.Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида Ўзбекистон Миллий музейи жамғармасининг катта миқдордаги рассомчилик ва графика асарлари, археология топилмалари ва амалий санъат ишлари тақдим этилувчи бўлажак “Шарқ хазинаси” номли кенг миқёсли кўргазма, шубҳасиз, Ўзбекистон-Россия муносабатларида ҳамда Москва маданий ҳаётида тимсолий воқеага айланади.

Хабарда айтилишича, суҳбат давомида ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.

Учрашувда Россия элчиси Владимир Тюрденев, ГҲДЖ ижрочи директори Анатолий Иксанов иштирок этди.

Мавзуга оид