Путин махсус вакили Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятига юқори баҳо берди
Россия президентининг халқаро маданий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Михаил Швидкой Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятига юқори баҳо берди, деб хабар бермоқда Республика Маданият вазирлиги матбуот хизмати.
Москвалик меҳмон Тошкентда иккита учрашув ўтказди. Аввалига Михаил Швидкой Ўзбекистон маданият вазири Маҳмуд Муратов билан учрашди. Томонлар маданият ва санъат соҳалардаги ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича ўзаро фикр алмашдилар.
Учрашувда Швидкой Ўзбекистон давлат консерваторияси фаолиятига юқори баҳо берди. У шунингдек Ўзбекистон ва Россия ҳудудларида қўшма маданий тадбирлар муваффақиятли ўтказилаётганини қайд этди. Томонлар яқин келажакда маданий-гуманитар муносабатларни янада яхшилашга келишиб олишди.
Шу куннинг ўзида Путиннинг махсус вакилини Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов қабул қилди. Томонлар маданий-гуманитар соҳада икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини Ўзбекистон ва Россия ўртасида динамик ривожланаётган алоқаларнинг муҳим қисми сифатида муҳокама қилишди.
Шу нуқтаи назардан таъкидланганидек, А.С.Пушкин номидаги давлат тасвирий санъат музейида Ўзбекистон Миллий музейи жамғармасининг катта миқдордаги рассомчилик ва графика асарлари, археология топилмалари ва амалий санъат ишлари тақдим этилувчи бўлажак “Шарқ хазинаси” номли кенг миқёсли кўргазма, шубҳасиз, Ўзбекистон-Россия муносабатларида ҳамда Москва маданий ҳаётида тимсолий воқеага айланади.
Хабарда айтилишича, суҳбат давомида ўзаро манфаатли бўлган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилган.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024