Жамият | 11:08 / 07.04.2017
19485
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистонда аёлнинг тиланчи болани устунга боғлаб қўйгани тасвирланган видео пайдо бўлди

Instagram’да Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрилик тиланчи қизча билан боғлиқ видео пайдо бўлди. Унда қизчанинг бўйнига арқон осилганини кўриш мумкин, деб хабар бермоқда Nuz.kz нашри.

Маълум бўлишича, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари бу видеодан аввалроқ пайдо бўлган фотосуратларда болаларнинг ўзи бир-бирларини устунга боғлаб қўйишгани тасвирлангани ҳақида хабар беришган.

Интернетда илк фотосуратлар пайдо бўлгач, полиция ОАВга болалар ўйнагани ҳақида хабар берди. Шунингдек қандайдир номаълум эркак 50 тенге эвазига уларни суратга туширгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. Ушбу видеода эса болани аёл киши боғлаб қўйганини кўриш мумкин. 

Бундай аввал устунга арқон орқали боғлаб қўйилган бола фотосуратлари интернетда катта шов-шувга сабаб бўлганди.

Кейинчалик Қарағанда вилояти ички ишлар департаменти рейд ўтказилгани ва унинг давомида тўрт нафар вояга етмаган тиланчи аниқлангани ҳақида хабар берди.

Қўлга олинган қизчалардан бири устунга боғлаб қўйилган бола экани аниқланган. У ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси вакилларига устунга ҳазил туфайли боғлаб қўйилганини айтган. 

Мавзуга оид