Давлат қўмитасидан туманга. Чилонзорга янги ҳоким тайинланди
Ўтган ҳафтада Шавкат Мирзиёевнинг Чилонзор туманига ташрифидан сўнг туман ҳокими Тоҳир Мирҳидоятов ишдан олинганди. Кейинги кунларда ҳоким вазифасини унинг биринчи ўринбосари Баҳром Каримов бажариб келган. Энди эса туманга янги ҳоким тайинланди.
Ишончли манбанинг маълум қилишича, унинг ўрнига 12 апрель кунги видеоселекторда Ўзбекистон Республикаси президенти фармони лойиҳасини пухта ишлаб чиқишдаги шахсий интизомсизлиги учун ишдан олинган Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Даврон Ҳидоятов тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни президент Чилонзор туманида назорат ўтказган эди. Шавкат Мирзиёев ташкилотлар ҳамда маҳаллаларга ташриф буюрганди. Ташриф доирасида у 2017—2018 йиллар давомида Чилонзор туманининг барча ички йўлларини тўлиқ таъмирлаш ва замонавий кўп қаватли автомобиль турар жойларини қуриш вазифасини қўйган.
11 апрель куни ўтказилган видеоселекторда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқарилган ва ҳайфсанлар берилганди.
Мавзуга оид
11:26 / 23.12.2024
Туман ва шаҳарлар ҳокимликларига қўшимча маъмурий ваколатлар берилади
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
12:41 / 10.11.2024