Сергели туманига янги ҳоким тайинланди
Тошкент шаҳри Сергели туманига янги ҳоким тайинланди. «Кун.uz» манбаси маълум қилишича, Тошкент шаҳри ҳокими ўринбосари Раҳмонов Бахтиёр Султонович эндиликда ушбу туман ҳокими сифатида иш бошлайди.
Раҳмонов Тошкент шаҳри ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келаётганди. Унгача пойтахт ҳокимининг биринчи ўринбосари, Миробод туман ҳокими лавозимларида ишлаган.
Сергели туманининг аввалги ҳокими Фурқат Мақсудхўжаев қайси ишга ўтгани ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Бироз олдинроқ Иқтисодиёт вазири ўринбосари Дилмурод Турдиев Раҳматжонович Тошкент шаҳри Яшнобод туманига ҳоким бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:21 / 21.12.2024
Ҳокимлар ва футбол. Йил бошидаги мақсад ва харажатга яраша қандай натижага эришилди?
20:18 / 30.11.2024
Энергетика соҳасидаги сусткашлик учун 14 нафар ҳокимга ҳайфсан берилди
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
12:00 / 12.10.2024