Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фотожамланма: Порошенко ва Лукашенко Чернобил АЭСда учрашув ўтказишди
Беларусь президенти Александр Лукашенко ва Украина президенти Пётр Порошенко Чернобил АЭСда юз берган авариянинг 31 йиллигига бағишланган тадбирлар доирасида учрашишди. Икки давлат етакчиси атом станциясига ва унинг атрофида жойлашган объектларга ташриф буюришди.
Учрашув давомида Лукашенко Порошенкони ҳеч ким Беларусни Украинага қарши жангга торта олмаслигига ишонтирди. "Биз учун, менинг бунга ишончим комил, Украина-Беларусь чегараси дўстлик, яхши қўшничилик, ишончли ҳамкорлик, тинчлик чегараси бўлгани ва ҳамиша шундай бўлиб қолиши жуда муҳимдир. Мен таъкидламоқчиманки, ҳеч ким ҳеч қачон Беларусни Украинага қарши жангга торта олмаслиги хусусида Беларусь президентидан қатъий ваъда олдим", деб айтди Порошенко.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
10:25 / 09.06.2026
Киев ва Вашингтон Украинадаги урушни тугатиш масаласини муҳокама қилди
08:45 / 09.06.2026