Жамият | 18:24 / 28.04.2017
9214
1 дақиқада ўқилади

Кинематографияни ривожлантириш маркази ўз фаолиятини бошлади

Ўзбекистонда кинематография соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш, ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришга амалий ёрдам бериш каби қатор ижтимоий мақсад ва вазифаларни амалга ошириш мақсадида Кинематографияни ривожлантириш маркази нодавлат-нотижорат ташкилоти таъсис этилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Кинематографияни ривожлантириш марказининг расмий очилиш маросими 3 май куни бўлиб ўтиш режалаштирилган.

Очилиш маросимида кино санъати арбоблари, кино танқидчилари, актёр ва актрисалар ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтади.

Марказ Тошкент шаҳри Муқимий кўчаси 8-уйда жойлашган бўлиб, эътиборингизга марказ биносининг фото суратларини тақдим қиламиз. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид