Миср пойтахти Қоҳирада қуролли ҳужум оқибатида 3 полициячи ҳалок бўлди, яна 5 нафари жароҳат олди. Бу ҳақда мамлакат ички ишлар вазирлигига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ҳужум 1 май куни маҳаллий вақт билан соат 23:45да Қоҳиранинг Мадинат-Наср туманида содир этилган. Иккита машинада ҳаракатланган босқинчилар полиция патрулини ўққа тутган. Ҳалок бўлганлар орасида 2 нафар зобит ва бир нафар аскар бўлган.
Айни вақтда жиноятчилар қидирилмоқда.
















