Ўзбекистон | 14:03 / 02.05.2017
8076
1 дақиқада ўқилади

Туман ИИБ бошлиқлари ҳар ойда ўз туманида ҳисобот беради

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонига кўра, Ўзбекистон Ички ишлар вазири бир йилда икки бора Сенат олдида ҳисобот беради. Бу ҳақда вазир Абдусалом Азизов Тошкент шаҳрида Халқаро пресс-клуб томонидан ташкил этилган анжуманда маълум қилди.

Шунингдек, айтилишича, жойлардаги Ички ишлар бошқармалари бошлиқлари вилоят кенгашлари олдида ҳар чоракда ҳисобот берса, туманларда эса ҳар ойда ҳисобот беришади.

Профилактика инспектори ҳам маҳаллада ҳар ойда маҳалла кенгаши олдида қилган ишлари ҳақида батафсил ҳисобот беради. Қайд этилишича, бу жамоатчилик билан ишлашнинг бир шаклидир. 

Бундан ташқари, профилактика инспекторлари орқали ИИВ маҳалла фаоллари, раиси, диний-маърифий ва ахлоқий масалалари бўйича маслаҳатчилар, посбонлар сардори, аёллар кенгашлари, фахрийлар кенгашлари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан кўп тадбирларни амалга ошириши лозим ҳамда яқиндан ишлайди.

 

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид