Тожикистондаги энг хавфли кўл ёнида зилзила юз берди
Тожикистондаги Сарез кўлидан 23 километр шарқда бугун, 12 май куни, маҳаллий вақт билан соат 07:48 да зилзила юз берди. Бу ҳақда Тожикистон фуқаро мудофааси бўйича қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Эпимарказда ер ости силкинишлари кучи 4 баллни, кўлнинг ўзида эса – 3 баллни ташкил этган. Маҳкамадан таъкидлашларича, қурбонлар ва вайронагарчиликлар йўқ.
Бироқ шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, Сарез кўли кучли зилзила натижасида пайдо бўлган. Тоғ жинслари Мурғоб дарёсида 567 метр баландликда табиий тўғонни пайдо қилишган. Бугунги кунда кўлдаги сув ҳажми 17 километр куб сифатида баҳоланади, кўл узунлиги – 70 км., максимал ўлчанган чуқурлик – тахминан 500 метр.
Экспертлар кўлни “ухлаётган аждар” деб аташади ва ундан келиши мумкин эҳтимолий таҳдид ҳақида огоҳлантиришади. Тўғон ёрилиб кетса Бартанга, Панж ва Амударё оқими бўйлаб аҳоли пунктларидан сел каби ўтади. Хавф ҳудудида Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Афғонистон қолади. Баъзи тахминларга кўра, фожиа сабаб 600 минг киши ҳалок бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
13:51 / 23.11.2024
Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
21:47 / 17.11.2024
Япония қирғоқларида 6,2 магнитудали зилзила содир бўлди
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024