Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Путин: «Бир макон, бир йўл» сабаб жаҳон иқтисодиёти барқарорлашади
Россия президенти Владимир Путин Хитойга ташрифи якунлари бўйича ўтказган матбуот анжуманида баёнот беришича, «Бир макон, бир йўл» ташаббуси АҚШдаги ички сиёсий кураш ва Brexit жараёнини бошидан кечираётган жаҳон иқтисодиётига барқарорлик улашади.
«Йирик сиёсий ва иқтисодий марказларда ноаниқлик тобора ўсиб бораётгани, масалан, айтайлик, Қўшма Штатларда ички сиёсий кураш давом этаяпти, нафақат сиёсат, балки иқтисодиётда ҳам маълум бир асабийлашишга сабаб бўлмоқда», — деган Путин.
Путиннинг қўшимча қилишича, Европа ҳамжамияти Brexit жараёни «қандай ўтиши, натижалар қандай бўлиши»ни ташвиш билан кузатиб турибди. Шунга кўра, Путиннинг фикрича, «қандайдир барқарорликка умид уйғотувчи ишораларга талаб бор».
Мавзуга оид
17:14 / 03.07.2026
Путиннинг рейтинги яна пасаймоқда
19:04 / 30.06.2026
«Зарар бор» – Путин Украина ҳужумлари, бензин тақчиллиги ва Анкориж келишуви ҳақида
18:39 / 30.06.2026
«Ўзларига қайтаётган уруш реаллиги» – Россия яна дронлар ҳужумига учради
09:55 / 24.06.2026