Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Манчестердаги терактдан кейин бир қатор давлатларда хавфсизлик чоралари кучайтирилди
Манчестер шаҳридаги "Манчестер Арена" мажмуасида содир этилган терактдан кейин Буюк Британия билан бир қаторда бошқа давлатларда ҳам хавфсизлик чоралари кучайтирилди.
Жумладан, Австралия бош вазири аҳолини шаҳарларда тўсиқлар ўрнатилиши ва оммавий тадбирларга полициянинг қўшимча кучлари жалб қилинишидан огоҳлантирди. Нью-Йоркда диққатга сазовор жойлар, кўприклар, туннеллар ва аэропортлар қўриқланиши кучайтирилди.
Германияда ички ишлар вазири ўтказилажак тадбирларда хавфсизлик чораларини қайта текшириб чиқишга ваъда берди. Германияда яқин кунларда Евангелия черкови қурултойи ва футбол бўйича мамлакат кубоги финали ўтказилади. Шунингдек, мамлакатда ёзда бир қатор йирик мусиқий фестиваллар бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
19:09 / 14.07.2026
Электромобилларда энг кўп учрайдиган носозликлар маълум қилинди
09:56 / 11.07.2026
Ryanair рейсида иллюминатор синди, йўловчи жароҳатланди
18:58 / 09.07.2026
McLaren афсонавий V8 суперкарининг якуний версиясини тақдим қилди
10:35 / 08.07.2026