Жамият | 14:09 / 07.06.2017
26121
1 дақиқада ўқилади

Чилонзорда савдо дўкони ертўласида бангихона аниқланди

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ

2017 йилнинг 3 июнь куни тахминан соат 23:00 ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Чилонзор тумани ҳудудида жойлашган савдо дўкони ертўласида Зокиржон Ғофирович Ғоипов «марихуана» гиёҳванд моддасини истеъмол қилиши учун бангихона ташкил қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Ертўлани кўздан кечириш давомида 1,06 грамм «марихуана» гиёҳванд моддаси, шприцлар ва гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш учун асбоб-ускуналар олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 273-моддаси 4-қисми (гиёҳвандлик воситаларини қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бундай воситаларни истеъмол қилиш учун бангихоналар ташкил қилиш ва сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ғоиповга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

 

Мавзуга оид